Бугун Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирининг иккинчи куни оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади. Эркаклар ўртасида 90, 100, +100 кг, аёлларда эса 78 ва +78 кг вазнларда ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланади.
Бугун 5 нафар дзюдочи-йигитларимизга мухлислик қиламиз. Саралаш баҳслари соат 11:00да бошланади.
Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги беллашувлари:
90 кг: Азизбек Авазмуродов — Ким Ю Чул (Корея Республикаси)
100 кг: Муҳаммадали Тангриев — Макс Грегори (Буюк Британия)
100 кг: Муҳаммадсодиқ Содиқов — Муҳсин Малаев (Тожикистон)/ Бакжан Байтас (Қозоғистон)
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев — Даи Ю-Минг (Хитой Тайпейи)/ Мади Йедилбаев (Қозоғистон)
+100 кг: Жавоҳир Муродуллаев — Ивес Ндао (Бельгия).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.