Хусусан, жорий йил 25 сентябрь – 9 октабр кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган III МДҲ ўйинлари ва 22-31 октябрь кунлари Манама шаҳрида (Баҳрайн) бўлиб ўтадиган III ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясини тайёрлаш стратегияси бўйича тақдимотлар билан танишди.
Йиғилишда ушбу мусобақаларда иштирок этиши кутилаётган атлетлар, спорт турлари, терма жамоаларнинг тайёргарлиги борасида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, спортчиларимизнинг мусобақалар ўтказилувчи манзилларга ўз вақтида етиб боришлари, уларни сифатли экипировкалар билан таъминлаш, атлетлар учун барча зарур шароитларни яратиш каби масалалар муҳокама қилиниб, бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.