Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 342 нафар энг сара полвонлар иштирок этаётган мазкур чемпионатнинг дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Очилиш маросимида Бағдод туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси вакиллари иштирок этишди.
Регламентга мувофиқ, мусобақада эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва белбоғли кураш йўналишида 9 та вазн тоифасида куч синашишса, аёллар эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида беллашишади.
Мусобақа 15 майга қадар давом этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.