Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди

БААдан хушхабар. Кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

— 65 кг вазн тоифасида иштирок этган Никита Бибиков барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Бибиков финалда эронлик Амир Ағамоҳаммадидан устун келди.

Шунингдек, қизлар ўртасида — 41 кг вазн тоифасида Райҳона Асанбоева ярим финалгача етиб келиб, бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, терма жамоамизнинг ушбу мусобақада ҳозиргача жамғарган медаллари 2 та олтин ва 1 та кумушни ташкил этмоқда.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.