Ёш велоспортчилар беллашуви

Ёш велоспортчилар беллашуви

Вилоятимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Велосипед спорти федерацияси томонидан ўтказилган ушбу нуфузли мусобақа юртимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли ва умидли спортчиларни қамраб олди.

Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида 42 километр масофага бўлиб ўтган гуруҳ пойгаси баҳсларида Тошкент вилояти вакили Эмил Валишен олтин медални қўлга киритди, пойтахтлик Шоакмал Шоакмалов эса маррани иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Шунингдек, тошкентлик яна бир спортчи Мироншоҳ Баҳодиров ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

Қизлар ўртасидаги 21 километр масофага ўтган гуруҳ пойгаси беллашувларида Омина Турсунова (Сирдарё вилояти) олтин, Тансолпан Алимбаева (Тошкент вилояти) кумуш, Милана Яровая (Сирдарё вилояти) эса бронза медалини қўлга киритдилар.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.