Оғир атлетика. Бугун Акбар Жўраев, Шарофиддин Амриддинов, Турсуной Жабборова ҳамда Нигора Сувонова супачага кўтарилади

Оғир атлетика. Бугун Акбар Жўраев, Шарофиддин Амриддинов, Турсуной Жабборова ҳамда Нигора Сувонова супачага кўтарилади

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам аста секин поёнига етиб бормоқда.

Бугун қиъта биринчилигида биз учун муҳим кун. Боиси, бугун нақд 4 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳсларга киришади.

Жумладан, Тошкент вақти билан соан 11:48 да аёллар ўртасида — 87 кг вазн тоифасида «А» гуруҳ беллашувлари старт олади.

Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини икки нафар вакилимиз — Нигора Сувонова ҳамда Турсуной Жабборова ҳимоя қилади.

Шунингдек, соат 15:48 дан бошлаб эркаклар ўртасида — 109 кг вазн тоифасида яна икки нафар ҳамюртимиз — Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов баҳсларга киришади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.