Расмийлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини кўздан кечиришди

Расмийлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини кўздан кечиришди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, қурилиш жараёнининг бугунги ҳолати билан танишди.

Ташриф чоғида расмийлар иншоотларни замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш, муқобил энергия манбалари ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлашди.

Лойиҳани амалга ошираётган Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси қурилиш ишлари бир маромда олиб борилаётганини, қопламалар халқаро экспертлар тавсиялари асосида ўрнатилаётганини маълум қилди.

Олимпия шаҳарчаси келгусида ўзбек спорти учун илмий-амалий машғулотлар марказига айланиб, унинг ривожини янги босқичга олиб чиқишда ягона кластер бўлиб хизмат қилади. Мутасаддилар ташриф давомида иш самарадорлигини ошириш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли тарзда якунлаш бўйича фикрларини билдиришди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.