Бироз аввал аёллар ўртасида 87 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Эътиборлиси, ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Турсуной Жабборова даст кўтаришда 108 кг натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди.
Афуски, Жабборовага силтаб кўтариш ва умумий ҳисобда бироз омад етишмади у якунда саккизинчи поғонадан жой олди. Шунингдек, ушбу вазнда қатнашган яна бир вакилимиз Нигора Сувонова олтинчи натижани қайд этди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.