Оиғир атлетика. Акбар Жўраев янги мавсумни олтин медаль билан бошлади!

Оиғир атлетика. Акбар Жўраев янги мавсумни олтин медаль билан бошлади!

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда.

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида — 109 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртларимиз — Акбар Жўраев ҳамда Шарофиддин Амриддинов қитъа биринчилигининг олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Жумладан, Акбар Жўраев даст кўтаришда 183 кг, силтаб кўтаришда 223 кг ва иккикурашда 406 кг натижа қайд этган ҳолда 3 та олтин медални қўлга киритган бўлса, Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда 181 кг, силтаб кўтаришда 214 кг ва иккикурашда 395 кг натижа кўрсатиб 3 та кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Таъкидлаш керакки, ушбу Осиё чемпионати Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори Акбар Жўраев учун Париж Олимпиадасидан кейинги дастлабки расмий мусобақа ҳисобланади. Шунга қарамасдан, истеъдодли спортчимиз мавсумнинг илк мусобақасида юқори натижа кўрсатиб, делегациямиз ҳисобига мазкур Осиё чемпионатидаги дастлабки олтин медалларни олиб келди.

Яна бир эътиборли жиҳати, Хитойдаги қитъа биринчилиги терма жамоамизда фаолият юритаётган мисрлик мутахассис Халид Корани учун ҳам биринчи расмий мусобақа бўлди.

Манба: https://t.me/uzbek_weightlifting

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.