Натижаларга кўра, Тўлқин Қиличев бошчилигида жамоамиз 6 та олтин, 1 кумуш ва 2 та бронза билан мусобақани якунладилар.
Совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
80 кг. Жавоҳир Умматалиев
85 кг. Акмалжон Исроилов
+92 кг. Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медал:
57 кг. Хуморабону Мамажонова
Бронза медал:
60 кг. Самандар Олимов
70 кг. Ғофур Тоҳиров.
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Даврон Гафуров, Лазизбек Зокиров, Алимардон Достанов, Аъзим Худайқулов.
Боксчиларимиз ушбу натижа билан яна бир бор ушбу кубок баҳсларида етакчи бўлдилар. Иккинчилик мезбонларга насиб этди. Бразилиядан кейин Польшада ҳам доимгидек етакчилигимизни исботладик. Энди навбат Қозоғистонда бўлиб ўтадиган учинчи босқич баҳсларига.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.