Чемпионатнинг U15 ёш тоифасидаги қизлар йўналишида Жанубий Корея терма жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, Япония иккинчи ўринда қайд этилди. Шунингдек, Сингапур ва Хитой термалари кучли учликни якунлаб берди. Мазкур ёшдаги ўғил болалар баҳсида Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари шоҳсупага кўтарилди.
Мусобақанинг U19 ёшдагилар орасида Хитой қизлар терма жамоаси олтин, Япония термаси эса кумуш медаль билан тақдирланди. Жанубий Корея ва Хитой Тайпейи бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, хитойлик йигитлар ушбу ёш тоифасида барча рақибларини ортда қолдирди. Жанубий Корея терма жамоаси кумуш, Ҳиндистон ва Хитой Тайпейи термаси бронза медалига сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.