36 та давлатнинг 300 нафарга яқин шахматчи ёшлари иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Камолиддин Маъмуров, Музаффаржон Абдурасулов, Муҳаммадзиё Олимжонов 12 ёшли ўғил болалар баҳсида, Амелина Гимранова ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова 10 ёшли қизлар, Зарина Ларина 8 ёшли қизлар мусобақасида ўз омадини синовдан ўтказди.
10 ёшли қиз болалар мусобақасининг “А” гуруҳида дона сурган Ҳ.Ҳуснитдинова 4 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 7-ўринни, 12 ёшли ўғил болалар ўртасида “Б” гуруҳида дона сурган Музаффаржон Абдурасулов ва Олимжонов 4 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 12- ва 13-ўринларни эгаллашди.
8 ёшли қизлар мусобақасида ғолиблик учун кураш олиб борган истеъдодли шахматчи қизимиз Зарина Ларина 5-тургача 2-ўринни эгаллаб келаётган эди. Аммо 6-турда дуранг натижа қайд этиши, 7-турда қора доналарда рақибига имкониятни бой бериши Заринани 4 очко жамғарган ҳолда 7-ўрин билан кифояланишига олиб келди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.