Лос-Анджелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

Лос-Анджелес–2028 Олимпия ўйинларида бокс баҳсларининг ўтказилиш санаси ва жойлари маълум қилинди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилда бўлиб ўтадиган Лос-Анджелес Олимпиадаси учун расмий тақвимни эълон қилди. Тантанали очилиш маросими 14 июль куни ўтказилиши белгиланган бўлса-да, баъзи спорт турлари бўйича мусобақалар икки кун аввал, 12 июлдан бошланади.

Бокс мусобақалари бўлса, 15 июлдан старт олади ва 23 июлгача саралаш ва чорак финал учрашувлари ўтказилади. Ярим финал ва финал жанглари 4 кун: 27 дан 30 июлгача ташкил этилади.

Жангларнинг финалгача бўлган қисмига “Peacock Theater” мажмуаси мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи баҳслар эса, “DTLA Arena” да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.