Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда навбатдаги ғалабасига эришди
Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Қирғиз Республикасида филиппинлик Марк Антониога қарши ўзининг профессионал боксдаги еттинчи жангини ўтказди.
8 раунд тўлиқ давом этган баҳсда барча ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди.
Манба: Olympic.uz