Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-машғулот йиғини учун Тошкентдаги «Велара» меҳмонхонасида жамланишди. Куннинг иккинчи ярмида Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футзалчилар билан Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида илк машғулотни ўтказишди.

Бу галги йиғин 26 июл санасига қадар давом этади. Мураббийлар штаби йиғинга қуйидаги футзалчиларни жалб этган:

Дарвозабонлар – Аббос Элмуродов, Аббос Ўлмасбеков (ҳар иккаласи БМБдан), Шавкат Ибрагимов («Oil Star»).

Ҳимоячилар – Илҳомжон Ҳамроев, Меҳрож Юнусов («Oil Star»), Машраб Одилов, Шаҳзод Саъдиев (БМБ).

Қанот ҳужумчилари – Орзужон Асқаров, Самариддин Беркинов, Элбек Тўлқинов («Oil Star»), Аброp Ахмедзянов (ОКМК), Элдор Ниғматов («Локомотив»), Дониёр Саидаҳмедов (СҚБ), Муҳаммадали Ҳусанбоев (БМБ), Абдураҳмон Тўхтаев («Пахтакор»).

Ҳужумчилар – Муаззафар Аҳаджонов, Давлат Ибрагимов (БМБ), Фазлиддин Ботиров (ОКМК), Тимур Салимов («Oil Star»).

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.