Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 1/32 финалга йўл олди

Ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон чемпионатида 1/32 финалга йўл олди

Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Дастурга кўра, бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари шпага ва сабля дастурларида баҳс олиб боришади.

Ортда қолган кун сабля бўйича кечган эркаклар ўртасидаги саралаш баҳсларида Муса Аймуратов ва Зуҳриддин Қодиров муваффақиятли қатнашиб, медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди. Бугун Аймуратов 1/32 финалда франциялик Максим Пянфеттига, Қодиров эса венгриялик Андрас Затмарига қарши жанг қилади.

Шунингдек, шпагачи қизларимиз жамоавий дастурда ўз омадларини синаб кўришади. Улар 1/16 финалда Швейцарияга қарши баҳс ўтказиши кўзда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.