Сўнгги куннинг финал баҳсида амалдаги чемпион Франция терма жамоаси Польшани 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна бир карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бронза медали учун кечган муросасиз ўйинда эса Испания терма жамоаси Эрон устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти аъзолари ҳам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни табриклади ҳамда мусобақа юксак савияда ўтганини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.