Матонатли спортчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва оила аъзолари қарши олди.
Эслатиб ўтамиз, паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини улашувчи ушбу Осиё чемпионатида юртдошларимиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди ва яна бир бор қитъамизнинг энг кучли жамоаларидан эканини исботлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.