Аммо бу даъволар мутлақо асоссиз экани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси расмий баёнот берди.
Федерация маълумотига кўра, Муллажонов профессионал боксда фаолият олиб бораётган спортчи сифатида ҳар доим допинг қоидаларига қатъий амал қилган. У топширган тестлар доимий равишда манфий натижа кўрсатган. 2025-йил 11-июн куни Халқаро Тест агентлиги томонидан олинган навбатдаги тестда тақиқланган модданинг борлиги аниқланган Лазизбек Муллажонов Париж Олимпиадасидан сўнг, 2024-йил 19-ноябрь куни Фарғона шаҳридаги хусусий шифохонада соч кўчириб ўтказиш жараёнидан кейин спортчига шифокорлар томонидан бир қатор дори воситалари берилган. Мазкур дорилар таркибида айрим тақиқланган моддалар бўлиши эҳтимоли мавжудлиги таъкидланмоқда.
Ўзбекистон бокс федерацияси ва спортчининг ўзи мазкур ҳолат юзасидан Халқаро Тест агентлигига барча зарур ҳужжатларни тақдим этган. Ҳозирда Лазизбек Муллажонов якуний қарорни кутмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.