Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бораётган ушбу чемпионат дастурига кўра, спортчилар кеча қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишяпти.
Бугун эса белгиланган эркин дастурдан сўнг барча йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Россиянинг Figurexing Telegram канали ёзишича, мусобақада Борис Татаров, Елизавета Грашенкова (иккиси ёшлар дастурида) ҳамда Иван Попов (катталар ўртасида) каби рус фигурали учувчилари ҳам иштирок этишяпти. Бу спортчилар Ўзбекистон чемпионатида мусобақадан ташқари рўйхатга олингани айтилган.
Аввалроқ, Ирина Смирнова қўл остида шуғулланувчи 20 яшар Иван Поповнинг Ўзбекистон сафига ўтиш ниятида экани, бироқ Россия фигурали учиш федерацияси Ижроия қўмитаси бу ўтишга рухсат бермагани ҳақида ёзгандик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.