Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш йўлида

Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш йўлида

Кеча пойтахтимиздаги “Tashkent City Mall” савдо марказида ҳамюртларимиз учун стол тенниси кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон стол тенниси федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Ушбу тадбир аҳоли, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, стол теннисининг оммавийлигини ошириш ва спортга қизиқишни кучайтириш мақсадида ўтказилди. Дўстона беллашувлар ва кўргазмали ўйинлар давомида қатнашчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Расмийлар бундай тадбирлар орқали мамлакатимизда стол тенниси ривожига қўшимча туртки бериш, аҳолининг спорт орқали фаоллигини янада ошириш мумкинлигини таъкидладилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.