Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар спорт бошқармаларининг ушбу йўналишга масъул ходимлари иштирок этди.
Ўтказилган тақдимотлар давомида 2025/2026-ўқув йили давомида амалга ошириладиган ишлар, ўзгартириш киритилган ва янгидан ишлаб чиқилган низомлар, спорт мактаблари мураббийларини маҳаллаларга бириктириш ва бу орқали оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича маълумотлар берилди.
Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.