Ёш юнон-рум курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Болгариянинг Самоков шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўтказилмоқда. Ортда қолган кун терма жамоамиз ҳисобига яна бир медаль қўшиб қўйилди.
82 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Азимжон Соатуллаев бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун курашда арманистонлик рақибидан устун келди.
Манба: olympic.uz