Дзюдочи ёшларимиз “Amman Cadet Asian Cup 2025”да 4 та медалли бўлди

Дзюдочи ёшларимиз “Amman Cadet Asian Cup 2025”да 4 та медалли бўлди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган “Amman Cadet Asian Cup 2025” мусобақасида мамлакатимиз дзюдочилари 4 та медалга эга чиқди.


13 та давлатнинг маҳоратли дзюдчи ёшлари иштирок этган мусобақаларда терма жамоамизнинг 3 нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди.

Терма жамоамиз аъзоси Иноят Телманов ўсмирлар ўртасида — 73 килограмм вазнда ғолибликни тантана қилди.

Ёш дзюдчимиз Азизбек Ҳимматов — 66 килограммда бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувларида иорданиялик Адам Алталафа ва саудиялик Сауд Алзаҳрани таслим этди. Бронза медали учун кечган баҳсда IJF байроғи остида турнирда иштирок этган россиялик Билал Эзхаевни енгиб, 3-ўринни қўлга киритди.

Маҳоратли спортчимиз Камрон Абдураззоқов — 73 килограмм оғирликда ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам муваффақиятли қатнашиб, 2 та бронза медалига мушарраф бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.