Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Яна бир ёш дзюдочимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатида яна бир медалга сазовор бўлди. Бугунги баҳсларда Дилшод Каримов бронза медали билан тақдирланди.

— 60 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Бироқ финал остонасида имкониятни бой бергач, учинчи ўрин учун кечган баҳсда татамига кўтарилди. Аҳамиятлиси, Каримов бронза медали учун курашда бошқа бир ҳамюртимиз Муҳаммадкарим Носировдан устун келди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.