Велоспортчиларимиз Осиё кубогида иккинчи бўлишди
Таиланднинг Супханбури шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди.
Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз 20 дан ошиқ иштирокчилар орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.