Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Хорватияда ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг финал баҳсида иштирок этди.
60 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Айдос Султангалига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.