Ёш бадминтончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал жамғаришди

Ёш бадминтончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал жамғаришди

Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди.

Маълум қилганимиздек, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи U — 15, U — 17 ва U — 23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микст ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ушбу натижа билан спортчиларимиз медаллар жамғариш бўйича Эрондан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.