FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов яна пастлади, Жавоҳир Синдоров ўз ўрнини сақлаб қолди

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов яна пастлади, Жавоҳир Синдоров ўз ўрнини сақлаб қолди

Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) сентябрь ойининг якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтинг жадвалининг кучли 100 талик рўйхатидан Ўзбекистоннинг 5 нафар гроссмейстери жой олди.

Рейтингда Магнус Карлсен (Норвегия) 2839 очко билан биринчи ўринда қолмоқда. Унинг рейтинг очколари ўзгармаган бўлса-да, етакчиликни сақлаб қолди. Иккинчи ўринни америкалик Ҳикару Накамура (2816), кучли учликни эса яна бир АҚШ вакили Фабиано Каруана (2789) якунлаган.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 2750 очко билан 12-ўринни эгаллади. Бу аввалги ойга нисбатан 1 поғона паст. Эътиборлиси, у август ойида 2748 очко билан 11-ўринда эди. Гарчи очколари 2 баллга ошган бўлса-да, нидерландиялик Аниш Гири рейтингда кескин кўтарилиб, Абдусатторовни бир поғона пастлашига сабабчи бўлди.

Жавоҳир Синдоров эса рейтингда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли гроссмейстери бўлиб қолмоқда. У 2721 очко билан 24-ўринни сақлаб қолган. Унинг рейтингдаги ўрни ўтган ой билан бир хил бўлса-да, Синдоровнинг ҳисобидаги баллар миқдори 1 очкога камайган (августда 2722 эди).

Нодирбек Якуббоев рейтингда 5 поғона юқорилади. Августда у 2681 очко билан 45-ўринда эди, ҳозир эса 2689 очко билан 40-поғонага кўтарилиб олди. Тажрибали гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2671 очко билан 47-ўринга тушган. У ўтган ойда 46-ўринда эди. Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов рейтингда 3 поғона пастлади. Ҳозирда у 2640 очко билан 86-ўринни банд этмоқда (августда 83-ўрин).

FIDE жамоавий рейтингига кўра, Ўзбекистон Шахмат федерацияси 2601 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.