Темиров намуналарида триметазидин (TMZ) юрак етишмовчилиги ва бошқа кардиологик касалликларни даволаш учун ишлатиладиган тақиқланган модда аниқланди. У UFC’нинг допингга қарши рўйхатида гормонал ва метаболик модуляторлар тоифасига киради.
CSAD баёнотига кўра, дори воситаси Темировга шифокор томонидан тиббий кўрсатмалар асосида буюрилган ва у томонидан қисқа муддат давомида қўлланилган. Бироқ, жангчи модда тақиқланганлар рўйхатига киритилганлигини текширмаган, бу эса дисквалификацияга сабаб бўлган.
Шу тариқа, 28 ёшли Темиров фақат 2026 йилнинг июлида қайтиши мумкин бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.