Бугун Спорт вазирлигига Венгриянинг Semmelweis университети ректори маслаҳатчиси Ивадй Вилмос ташриф буюриб вазир Адҳам Икрамов билан учрашди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ижтимоий соҳада аҳолини қўллаб-қувватлаш, тиббиётда кадр ва менежерларни тайёрлаш, спорт тиббиётида спортчилар соғлиғини кузатиб боришда самарали ишларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
«Semmelweis» университети тиббиёт, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги натижалари билан дунё миқёсида юқори нуфузга эга университетлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек хорижий меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Спорт тиббиёти илмий-амалий марказида олиб борилаётган ишлар ва мазкур йўналишда йўлга қўйилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилиб, ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.