Бадминтончиларимиз III МДҲ ўйинларида иккинчи бўлди

Бадминтончиларимиз III МДҲ ўйинларида иккинчи бўлди

Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларининг бадминтон бўйича аралаш жамоавий баҳслари ўз якунига етди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар ўтган беллашувларда Тожикистон, Беларусь термаларини таслим этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 3 та олтин, 8 та кумуш ҳамда 17 та бронза жам 28 тага етди. Айни дамда спортчиларимиз волейбол, сузиш, камондан отиш, стенддан отиш ва қиличбозлик спорт турларида баҳслашмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.