Автоспортчиларимиз “Asia Pacific Motorsport Championship — 2025”да совриндор бўлди

Автоспортчиларимиз “Asia Pacific Motorsport Championship-2025”да совриндор бўлди

Шри-Ланкадаги Бандарагама картинг трассасида автоспорт бўйича ўтказилган “Asia Pacific Motorsport Championship — 2025” мусобақасида мамлакатимиз вакиллари 2 та бронза медалига эга чиқди.

18 та давлатнинг 200 нафардан ортиқ автоспортчилари иштирокида 5 та йўналишда ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Владислав Ким картинг слалом баҳсида, Ли Сенман ва Амир Ҳамроев жуфтлик мусобақаларида бронза медалларига мушарраф бўлди.

Шунингдек, нуфузли мусобақада илк бор иштирок этган ёш спортчимиз Фаррух Ўрунов кучлилар билан кечган баҳсда 4-ўринни эгаллади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.