Таэквондочиларимиз Тиранадаги турнирга йўл олишди

Таэквондочиларимиз Тиранадаги турнирга йўл олишди

5 октябрь куни Албания пойтахти Тирана шаҳрида таэквондо WT бўйича «Албаниа Open» халқаро турнири бўлиб ўтади. G1 тоифасига кирувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир жорий ой якунида Хитойда ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан терма жамоа аъзоларининг тайёргарлигини синовдан ўтказиб беради. Мамлакат таэквондо ассоциацияси Тиранадаги мусобақага қуйидаги таркиб жалб этилганини маълум қилди:

Эркаклар:
— 54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
— 58 кг: Омонжон Отажонов
— 58 кг: Камрон Мансуров
— 63 кг: Назарали Назаров
— 63 кг: Шамсиддин Қурбонов
— 68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
— 74 кг: Исломбек Ражабов
— 74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
— 80 кг: Жасурбек Жайсунов
— 87 кг: Шуҳрат Салаев
— 87 кг: Ёдгор Жўрабоев
— 87 кг: Шоҳжаҳон Каримбоев
+87 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
— 49 кг: Лайло Ҳасанова
— 57 кг: Мадина Мирабзалова
— 62 кг: Севинч Ҳайитова
— 62 кг: Диёра Азизова
— 67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Осипова

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.