Финалга 10 нафар йигитларимиз етиб келишган эди, улардан 5 таси ғалаба қозониб, 5 та олтинни нақд қилишди. Демак, ўсмир йигитларимиз 5 та олтин, 5 кумуш ва 1 дона бронза медалларини қўлга киритишди. Албатта, ушбу натижа терма жамоамизни МДҲ ўйинларида тенгсиз эканлигини белгилаб берди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
54 кг. Беҳруз Роҳаталиев
57 кг. Бобомурод Боймирзаев
63 кг. Дилшод Аҳмаджонов
70 кг. Ойбекжон Абдураҳимов
75 кг. Хуршидбек Жўраев
Кумуш медал:
46 кг. Ўткирбек Норқосимов
50 кг. Азизбек Шокиржонов
60 кг. Отабек Нурмуҳаммадов
66 кг. Камронбек Ҳамдамов
+80 кг. Фарҳоджон Баҳодиров
Бронза медал:
52 кг. Бекзод Исмоилжонов
Мураббийлар: Сирожиддин Наимов, Бахтиёр Тўрабоев, Элнур Абдураимов.
Йигитларимиз ҳам қизларимиз ҳам 5 тадан, 10 та олтин медалларига эга чиқиб, МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлишди. Кумуш ва бронзаларимиз ҳам 5 тадан. Ҳатто, мезбон Озарбайжон давлати икки таркиб билан 18 ва 26 нафар боксчи билан иштирок этиб ҳам, терма жамоамиздан медал жамғаришда анча ортда қолди. Бу сафар негадир қўшниларимиз Қозоғистон 2 донагина олтин билан тўртинчи ўринда, учда Россия жамоаси.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.