Дунё теннисчилари Фарғонада жам бўлди

Дунё теннисчилари Фарғонада жам бўлди

Фарғонада Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида J200 таснифига кирувчи турнир ўтказилмоқда.


Мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида Данила Квасов илк даврада Ярослав Клишинни 6:1, 7:5 ҳисобида таслим қилди ва чорак финал остонасида Руслан Костюкевич билан рақобатлашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жуфтлик беллашувларида Маҳмудбек Бекназаров ва Абдураҳмон Каримов тандеми нейтрал теннисчи Вадим Лиашенко ҳамда Даниел Юреклини 4:6, 7:6, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Жавоҳир Мирзакамолов ва Амир Сафоев дуэти нейтрал мақомдаги Алан Аюханов ва Павел Скворцовни 7:6, 6:1 ҳисобида енгди.

Мусобақа давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.