Шахмат. Жаҳон кубоги — 2025 жуфтликлари эълон қилинди: спортчиларимизнинг рақиблари аниқ бўлди

Шахмат. Жаҳон кубоги-2025 жуфтликлари эълон қилинди: спортчиларимизнинг рақиблари аниқ бўлди

Шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаси Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида 31-октябрда бошланади.

Унда 206 нафар спортчи иштирок этади. Рейтингда энг юқори 128 поғонани банд этган шахматчилар турнирни 1/64 босқичдан бошлайди. 78 нафар спортчи эса турнирга илк саралаш босқичидан киришади.

Жаҳон кубогида 5 нафар ўзбекистонлик шахматчи қатнашади. Вакилларимизнинг 3 нафари 1/64 финал босқичидан баҳсларга қўшилса, икки шахматчимиз илк саралаш босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон вакиллари ва старт жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 1/64дан. Рақиб: Диего Флорес (Аргентина) – Денис Махнев (Қозоғистон) жуфтлиги ғолиби.

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 1/64дан бошлайди. Рақиб: Никита Петров (Русия) – Кирк Ғазарян (АҚШ) жуфтлиги ғолиби.

Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) — 1/64дан бошлайди. Рақиб: Никлас Хушенбет (Германия) – Билел Беллахсен (Жазоир) жуфтлиги ғолиби.

Муҳаммадзоҳид Суяров (Ўзбекистон) — 1/128дан бошлайди. Рақиб эса 2024-йилги номзодлар турнири иштирокчиси Нижат Аббасов (Озарбайжон).

Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон) — 1/128дан бошлайди. Рақиб — Жалолиддин Илҳомий (Афғонистон).

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.