Синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медални қўлга киритишди
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мазкур мусобақада синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли қатнашди. Спортчиларимиз муросасиз баҳслар давомида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди.
Олтин:
— Эркин дует;
— Техник дует.
Кумуш:
— Техник соло (аёллар).
Бронза:
— Эркин машқ (жамоавий);
— Техник машқ (жамоавий);
— Техник микст;
— Эркин соло (аёллар);
— Акробатик машқ (гуруҳ).