Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси мусобақа давомида 25 та олтин, 33 та кумуш ва 61 та бронза, жами 119 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия, Озарбайжон ва Беларусдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.
Мазкур Ўйинлар ёш спортчиларимиз учун тажриба майдони бўлди. Боиси ўсмирлар терма жамоаларимизнинг аксарият спортчилари яна 10 кундан кейин Баҳрайнда старт оладиган III Осиё ёшлар ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда. Мураббийлар штабининг қарори билан Озарбайжонга умидли спортчилар жалб этилди ва улар ўзларини ёмон кўрсатишмади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.