Ўзбекистонда Формула — 1 мусобақаси ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда Формула-1 мусобақаси ўтказилиши мумкин

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ҳудудида Формула — 1 мусобақасининг бир босқичини ўтказишни истамоқда. Бу ҳақда британиялик таниқли автоспорт журналисти Жо Сейвуд ўзининг шахсий блогида хабар берган.

Сейвуднинг маълумотига кўра, Ўзбекистон вакили яқинда бўлиб ўтган Сингапур Гран-приси чоғида пойгачилар базаси ҳудудида кўриниш берган. Норасмий манбаларга кўра, айнан шу ерда Тошкент ёки мамлакатнинг бошқа шаҳрида Формула — 1 пойгасини ўтказиш имконияти муҳокама қилинган.

Айни пайтда Формула — 1 босқичлари Осиё ва Яқин Шарқдаги саккизта давлатда, жумладан, Баҳрайн, Хитой, Япония, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Сингапур, Қатар ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўтказиб келинади. Агар Ўзбекистон ушбу рўйхатга қўшилса, бу мамлакатнинг глобал автоспортдаги мавқейини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.