Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Туркий давлат ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт соҳасига масъул вазирларнинг 9-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний маданият ва спорт агентлиги директори Казйбек Молдажиев ўртасига учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, спортчилар, мураббийлар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма лойиҳалар ва спорт тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ТДТга аъзо мамалакатлар спорт ва ёшлар вазирларининг 9-йиғилиши доирасида спорт соҳасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишувларни амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Казйбек Молдажиев йиғилиш ва унинг доирасида ўтказилган тадбирлардаги юқори ташкилотчилик учун миннатдорчилик билдирди.

Йиғилишда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.