Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасидан иборат навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди

Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасидан иборат навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди

Ўзбекистон март ойидан кейин Эронга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Гуманитар ёрдам Туркманистон — Эрон чегарасидаги «Артик-Лютфобод» назорат-ўтказиш пунктида Эрон томонига равишда топширилди.

Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасидан иборат навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди
Тадбирда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Равшан Алимов, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рўзбехоний, Даргаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Хуросони Разавий вилоятидаги вакили Ҳайдарий Фард, шунингдек божхона, соғлиқни сақлаш ва инсонпарварлик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасидан иборат навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди
Эрон томони ушбу синовли дамларда кўрсатилаётган амалий ёрдам учун Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Эронга 15 та юк машинасидан иборат навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди
Қайд этилишича, мазкур инсонпарварлик ташаббуси Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстлик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш муносабатларининг яна бир ифодаси бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.