Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташкилот раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифлари мунтазам ташкил этилмоқда. ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиялари мамлакатдаги сайлов жараёнларини мониторинг қилишда фаол иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди
Учрашувда трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, гендер тенгликни илгари суриш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда «яшил» кун тартибини илгари суриш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлуни қабул қилди
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик бўйича янги «йўл харитаси»ни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва ЕХҲТ доирасида қатор қўшма тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.