Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастури тасдиқланди

Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастури тасдиқланди

Риёд — 2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастурига кирган спорт турлари маълум бўлди.

Жорий йилнинг 28 ноябрь – 7 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Осиё Олимпия кенгаши мазкур мусобақа дастуридан жой эгаллаган спорт турларини эълон қилди. Дастурдан ўрин олган спорт турлари орасида футзал ҳам бор.

Қуйида Риёд — 2026 мусобақасида иштирокчи давлатлар терма жамоалари куч синашувчи спорт йўналишлари тақвими билан танишинг:

– 3х3 баскетбол
– Бильярд
– Бокс
– Шахмат
– Футзал
– Гандбол
– Жиу-житсу
– Кабадди
– Карате
– Аралаш жанг санъати (ММА)
– Муай-таи
– Падел
– Сквош
– Таэквондо
– Текбол
– Спорт курашлари

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.