40 минг доллар мукофот: Жавоҳир Синдоров нуфузли турнирда иккинчи бўлди

40 минг доллар мукофот: Жавоҳир Синдоров нуфузли турнирда иккинчи бўлди

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида нуфузли “Grand Chess Tour” сериясининг навбатдаги босқичи — “Saint Louis Rapid & Blitz 2026” турнири ўз якунига етди. Мусобақа чемпионлиги учун ҳиндистонлик гроссмейстер Рамешбабу Праггнанандҳа ҳамда ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров ўртасида кескин кураш кечди.

Турнирнинг ҳал қилувчи палласида Синдоров чемпионлик учун курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолган эди. Бироқ 17-турда айнан Праггнанандҳага қарши кечган марказий баҳс дуранг билан якунланди. Ушбу натижа ҳиндистонлик гроссмейстерга мусобақа тугашига бир тур қолганида чемпионликни муддатидан аввал расмийлаштириш имконини берди.

Шу тариқа, Рамешбабу Праггнанандҳа фаолиятида илк бор “Saint Louis Rapid & Blitz 2026” турнири бош совринини қўлга киритди. Ушбу муваффақият эвазига у 50 минг АҚШ доллари мукофот пули ҳамда“Grand Chess Tour” умумий рейтинги учун муҳим очколарга эга бўлди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров эса мусобақа давомида барқарор ва юқори савиядаги ўйини билан эътибор қозонди. У турнирни иккинчи ўринда якунлаб, 40 минг АҚШ доллари мукофот пулини қўлга киритди. Синдоров мусобақа давомида Праггнанандҳанинг энг яқин таъқибчиси бўлиб қолди ва чемпионлик учун курашни сўнгги тургача давом эттирди.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.