Google вакилларининг маълум қилишича, топонимларнинг кўрсатилиши фойдаланувчи қайси мамлакатда эканига қараб фарқланади.
«Канада ҳудудида бўлган фойдаланувчилар сув ҳавзасини илгаригидек «Онтарио кўли» номи билан кўришда давом этадилар. АҚШ ва Канададан ташқарида жойлашган фойдаланувчилар учун эса харитада иккала ном ҳам параллель равишда кўрсатилади», — дейилади компания ахборотида.
Шимолий Америкадаги Буюк кўллар тизимига кирувчи ва АҚШ ҳамда Канада чегарасида жойлашган ушбу кўл номининг ўзгариши фойдаланувчилар ва геодезистлар ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Локализация бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, рақамли хариталарда географик объектларнинг турли мамлакатлар учун турлича номланиши халқаро тажрибада тез-тез учраб туради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.