Мазкур нуфузли мусобақада 5 қитъанинг 77 мамлакатидан жами 513 нафар дзюдочи — 305 нафар эркак ва 208 нафар аёл спортчи ғолиблик учун татамига чиқди.
Турнирнинг оғир вазн тоифасида кечган беллашувлар ўзбекистонлик полвонлар учун ажойиб тарзда ўтди. Хусусан, 90 кг вазн тоифаси финалида ўзбекистонлик икки дзюдочи — Умар Бозоров ҳамда Нурбек Муртазоев ўзаро тўқнаш келди. Учрашув Бозоровнинг ғалабаси билан якунланди ва у олтин медалга эга чиқди. Нурбек Муртазоев эса кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, 100 кг вазн тоифасида татамига чиққан Эрназар Сарсенбаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.
81 кг вазн тоифасида иштирок этган Арслонбек Тожиев финалга қадар Германия, Туркия, Финляндия, Украина ва Бразилия вакилларини мағлуб этди. Аммо у финалда қозоғистонлик Абилайхан Жубаназарга мағлуб бўлиб, кумуш медал соҳибига айланди. Қолаверса, 60 вазн тоифасида татамига чиққан Самариддин Қўчқоров ҳам терма жамоа ҳисобига бронза медалини ёздириб қўйди.
Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Лозаннадаги мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.