Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди

Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди

Президент фармони билан Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Таъкидланишича, бошқарувчи Молия маркази кенгашининг бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.

Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.

Шунингдек, Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда марказга вакиллик қилиш, кадрлар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, жумладан, Молия маркази маъмуриятининг ижрочи директорини ва унинг ўринбосарларини тайинлаш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш ҳам бошқарувчининг муҳим функциялари сирасига киради.

Бошқарувчи, шунингдек, битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Шавкат Мирзиёев июль ойида Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонунни имзолаганди. Марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий ва валюта режимлари, алоҳида молиявий регулятор ҳамда мустақил тижорат суди фаолият юритади, унинг иштирокчиларига эса 2076 йилгача солиқ имтиёзлари тақдим этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.