Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Қорақалпоғистонга боради

Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Икки кунлик сафар давомида давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.