Оксана Чусовитина ХХ Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этади

Оксана Чусовитина ХХ Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этади

Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХ Ёзги Осиё ўйинларида спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон шарафини қайси спортчилар ҳимоя қилиши маълум бўлди.

Эътиборли жиҳати шундаки, жамоа таркибидан ўзбек спортининг тирик афсонаси, 51 ёшли Оксана Чусовитина ҳам жой олган. Жаҳон гимнастикаси тарихида ўзига хос из қолдирган ва ҳамон юқори савияда ҳаракат қилиб келаётган тажрибали спортчи Япониядаги мусобақада ҳам мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, қитъа биринчилигида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси сафидан Александра Шевченко ҳамда Дилдора Арипова каби гимнастикачилар ҳам ўрин олган. Спортчилар ушбу турнирга мураббийлар — Элвира Ракова ва Андрей Маркелов қўл остида тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Оксана Чусовитина
Александра Шевченко
Дилдора Арипова

Мураббийлар штаби:

Элвира Ракова
Андрей Маркелов

Маълумот учун, ХХ Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябргача Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақанинг расмий очилиш маросими 19 сентябрь, шанба кунига белгиланган бўлса-да, футбол, баскетбол ва волейбол каби жамоавий спорт турлари бўйича баҳслар аллақачон бошланиб кетган. Турнирда Осиё олимпия кенгашига аъзо 45 та Миллий олимпия қўмитасидан спортчилар ва расмий делегациялар иштирок этиши кутилмоқда. Турнида 43 та спорт турининг 70 та йўналишида 468 та медаллар жамланмаси ўйналади. 5-Параосиё ўйинлари эса 18-24 октябрь кунлари Аичи-Нагоя шаҳрида ўтказилади.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.